Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт Дастури (БМТТД) маълумотларига кўра, Эрон атрофидаги можаро глобал миқёсда жиддий иқтисодий оқибатларга олиб келиши ва 160 мамлакатда 30 миллиондан ортиқ одамни қашшоқликка тушириш хавфи мавжуд.
БМТТД маъмури Александр Де Кру AFP агентлигига берган интервьюсида қайд этишича, ўтказилган таҳлилларга кўра, уруш қисқа муддатда тўхтатилган тақдирда ҳам, дунё бўйича камида 32 миллион киши қашшоқлик даражасига тушиб қолиши мумкин.
“Биз олти ҳафталик уруш асосида тадқиқот ўтказдик. Ҳисоб-китобларга кўра, можаро тўхтатилса ҳам 160 мамлакатда миллионлаб инсонлар қашшоқликка дуч келади”, — деди Де Кру.
БМТТД мутахассисларининг таъкидлашича, можаро оқибатида юзага келаётган энергетика инқирози ва нархлар ўсиши айниқса Саҳрои Кабирдан жанубий Африка давлатлари, шунингдек, Осиёдаги Бангладеш, Камбоджа каби мамлакатларга кучли таъсир кўрсатиши мумкин.
Дастурга кўра, вазиятнинг янада ёмонлашувининг олдини олиш учун камида 6 миллиард АҚШ доллари миқдорида энергия ва озиқ-овқат субсидиялари ажратилиши зарур.