Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) Эрон қўшинлари Кувайтдаги АҚШ ҳарбий объектларига яна зарба берганини маълум қилди.
«Ислом Республикаси армияси дронлар ёрдамида... «Ал-Удайри» лагеридаги АҚШ террорчилик армиясининг ўқ-дорилар омборига, шунингдек, Кувайтдаги «Али ас-Салем» базасидаги жиҳозлар ва шахсий таркиб жойлашган ангарларга зарба берди», — дея Эрон давлат телерадиокомпанияси ҳарбийлар баёнотидан иқтибос келтиради.