Эрон расмийлари Исроилнинг бир қатор стратегик объектларига зарба берилганини маълум қилди. Бу ҳақда (News Aggregator Group муҳаррири) хабар берган.
Маълумотларга кўра, га таяниб, Теҳрон Исроилдаги қуйидаги объектларни нишонга олган:
Рамат Давид авиабазаси – Исроил ҳарбий авиацияси учун муҳим база
Хайфа аэропорти – мамлакатнинг шимолий минтақасидаги асосий фуқаролик аэропорти
Тел-Авив шарқидаги Бней Брак – сионист армиясининг яширин ракетали қурилмалари
Баёнотда айтилишича, шунингдек, босиб олинган Фаластиннинг шимолидаги ҳарбий базалар ҳам Эрон ракеталари томонидан ҳадафга олинган.
Эрон томони бу ҳужумларни Исроилнинг ҳарбий қонунбузарликлари ва террор хавфини камайтириш мақсадида амалга оширилганини таъкидламоқда. Шу билан бирга, Эрон расмийлари бу ҳаракатларни ўз ҳудудини ва аҳолисини ҳимоя қилиш чораси сифатида таърифламоқда.
Ҳужумлар Яқин Шарқдаги кескинликнинг янада ортишига олиб келиши мумкинлиги қайд этилмоқда, чунки минтақада АҚШ ва унинг шериклари ҳам бевосита аралашувда иштирок этади.