Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК, Эроннинг элит ҳарбий бўлинмаси) Иорданиядаги АҚШ бошчилигидаги Ал-Азрақ авиабазасига ва Қувайтдаги Али ас-Салим авиабазасига зарбалар берди.
Бу ҳақда маҳаллий оммавий ахборот воситалари хабар бермоқда.
Хабарларга кўра, Иордания авиабазасида АҚШ алоқа тизимлари ва ёқилғи сақлаш иншоотларига зарба берилган.
Қувайтда C-RAM радарларига зарба берилган.
Аввалроқ АҚШ Марказий қўмондонлиги (CENTCOM) АҚШ ҳарбийлари Эрон қўмондонлик марказлари ва ҳаво мудофааси иншоотларига, шунингдек, Бандар Аббос порт шаҳрига зарба бергани ҳақида хабар берган эди.