Эрон АҚШнинг ўз портларини блокада қилиш эҳтимолини олдиндан ҳисоблаб чиқди ва ҳозирда уларни кузатиб бориш деярли имконсиз бўлган кўп сонли нефть танкерларини очиқ денгизга жўнатди.
Бу ҳақда Ироқнинг Baghdad Today нашри хабар берди.
Нашрнинг ёзишича, Эрон Вашингтоннинг ҳаракатларини олдиндан билган ва "денгизга қуруқликдаги омборхоналари сиғдира оладиганидан анча кўп нефть жўнатган". Бу ҳажм шерикларини тахминан 80 кунга таъминлаш учун етарли бўлган.
Таъкидланишича, Форс кўрфазидаги ҳарбий қарама-қаршилик кучайишидан олдин ҳам Эрон "бу захираларни яратишни бошлаган, танкерларга одатдагидан уч баравар кўпроқ юклаган". Мутахассислар бундай "сузувчи омборхоналар"да сақланадиган нефть ҳажмини 170 миллион баррель деб баҳоламоқда.
Газета очиқ денгизга жойлаштирилган кемалар "яширин режимда" ҳаракатланаётганини таъкидлайди, бу уларни аниқлашни сезиларли даражада мураккаблаштиради. Багҳдад Тодай таъкидлашича, АҚШнинг денгиз блокадаси аслида бу Эрон танкерларига таъсир қилмайди.