Бугун 25 сентябрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Эрон Дональд Трамни ўлдирмоқчими?

Эрон Дональд Трамни ўлдирмоқчими?

АҚШ президентлигига Республикачилар партиясидан номзод Дональд Трамп Эрондан унинг ҳаётига таҳдид солаётганини эълон қилди.

«Эрон менинг ҳаётимга жиддий таҳдид солмоқда», деб ёзган сиёсатчи Truth Social ижтимоий тармоғида.

Унинг сўзларига кўра, Эрон аллақачон тегишли чораларни кўрган, бироқ муваффақиятга эришмаган. АҚШ ҳарбийлари вазиятни кузатмоқда.

Аллақачон икки марта суиқасдга учраган Трампнинг сўзларига кўра, у «аввалгидан ҳам кўпроқ одамлар ва қуроллар билан ўралган». Президентликка номзод Америка Конгрессига унинг ҳимояси учун қўшимча маблағ ажратгани учун миннатдорчилик билдирди.

Киритилди: Бугун 11:37. Ўқилди: 483 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!