3 апрель куни БМТ Хавфсизлик Кенгаши Баҳрайн томонидан тақдим этилган Ҳормуз бўғозида кема қатнови хавфсизлиги бўйича резолюция лойиҳасини кўриб чиқади.
Бу ҳақда Қироллик ташқи ишлар вазири Абдул Латиф бин Рашид аз-Заяни маълум қилди.
"Баҳрайн Қироллиги Эроннинг Ҳормуз бўғозида халқаро юк ташишни назорат қилишга қаратилган ноқонуний ва асоссиз уринишлари бўйича резолюция лойиҳасини тақдим этди. Биз бундай ҳаракатларга қатъий жавоб беришга умид қиламиз, чунки улар бутун дунё халқлари манфаатларига таҳдид солади. Биз эртага резолюция лойиҳаси бўйича овоз берганда Кенгашдан ягона позицияни кутамиз", деди у.