Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Исмоил Бақоий The New York Times нашрининг Теҳрон фуқаролик инфратузилмаси, жумладан, тўғонлардан ҳарбий мақсадларда фойдаланаётгани ҳақидаги хабарига муносабат билдирди.
Бақоий бу даъволарни асоссиз деб атаб, улар Эроннинг ҳаётий муҳим инфратузилмасига ҳужум қилиш учун баҳона тайёрлашга қаратилганини билдирди.
У шунингдек, CNN телеканалида Эрон АҚШ ҳудудида «ифлос бомба» қўллашга тайёрланаётгани ҳақида тарқатилган хабарларни ҳам рад этиб, уларни сохта ахборот деб атади.
«Эрон ҳар қандай тажовузга қандай жавоб беришни яхши билади ва бу жавоб унутилмас бўлишини таъминлайди»,
— деди Бақоий.