Эрон ҳукумати АҚШ Президенти Дональд Трамп томонидан янграётган оммавий таҳдидларнинг тўхтатилиши тинчлик музокараларини қайта бошлашга имкон беришига ишонч билдирмоқда.
Бу ҳақда The Wall Street Journal нашри хабар бермоқда.
Шарҳловчиларнинг тушунтиришича, Эрон томони кескинликни камайтириш бўйича ўз шартларини Покистон вакиллари орқали етказиб бўлган.
Уларнинг сўзларига кўра, агар Эрон Ташқи ишлар вазири Аббос Арақчи воситачилар билан мулоқот якунида Вашингтоннинг келишувга тайёрлигини кўрса, давлатлар вакиллари яқин кунлардаёқ учрашишлари мумкин.