Бугун 29 январь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Эрон АҚШ билан музокараларга тайёрлигини билдирди

Эрон АҚШ билан музокараларга тайёрлигини билдирди

Эроннинг БМТдаги миссияси Теҳрон Қўшма Штатлар билан мулоқотга тайёрлигини эълон қилди.

Бу ҳақда миссиянинг Х ижтимоий тармоқдаги саҳифасидаги баёнотида айтилган.

"АҚШ охирги марта Афғонистон ва Ироқдаги урушларга хато билан кирганида, 7 триллион доллардан ортиқ маблағни исроф қилди ва 7000 дан ортиқ америкаликнинг ҳаётига зомин бўлди. Эрон ўзаро ҳурмат ва манфаатларга асосланган мулоқотга тайёр - аммо агар босим ўтказилса, у ўзини ҳимоя қилади ва аввалгидан ҳам кўпроқ жавоб қайтаради!", дейилади баёнотда.

Аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон ядровий келишувга эришишдан бош тортса, унга янги ҳужум билан таҳдид қилган эди. Шу билан бирга, Америка раҳбари Теҳрон Эрон ядровий қуролга эга бўлмаслиги керак бўлган "адолатли ва тенг ҳуқуқли келишув"га рози бўлишига умид билдирди ва "қарор қабул қилиш вақти тугаб бораётганини" таъкидлади.

Киритилди: Бугун 08:00. Ўқилди: 368 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!