Бугун 2 май, 2026 йил, шанба

O'ZB

Эрон АҚШ билан музокаралар шартларини юмшатди, бироқ....

Эрон АҚШ билан музокаралар шартларини юмшатди, бироқ....

Бироқ Трамп бундан норози, деб ёзмоқда The Wall Street Journal.

Манбаларга кўра, Теҳрон мулоқот бошлаш шарти сифатида денгиз қамалини зудлик билан олиб ташлаш талабидан воз кечди ва Ҳўрмуз бўғозини очиш масаласини Вашингтон кафолатлари билан параллел равишда муҳокама қилишни таклиф этди.

Шунга қарамай, томонлар ядровий дастур ва санкцияларни бекор қилиш каби асосий масалаларда ҳамон бир-биридан йироқ фикрда қолмоқда, дея қайд этади нашр.

Шунингдек, Эрон келаси ҳафтадаёқ АҚШ билан Покистонда музокаралар ўтказишга тайёрлигини маълум қилди.

"Теҳрон воситачиларни, агар Вашингтон можарони ҳал қилиш бўйича янги таклифни кўриб чиқса, мулоқотни қайта тиклашга рози эканлиги ҳақида хабардор қилди", дея хабар бермоқда нашр манбаларига таяниб.

Киритилди: Бугун 12:30. Ўқилди: 425 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!