Абу-Дабидаги саноат зонасига уюштирилган Эроннинг ракета ҳужуми оқибатида беш киши жароҳат олди.
Бу ҳақда Al Hadath телеканали Абу-Даби ҳукумати матбуот хизматига таяниб хабар берди.
"Ҳиндистоннинг беш фуқароси ушланган баллистик ракеталарнинг парчалари тушиб, жароҳат олди. Уларнинг жароҳатлари ўртача даражадан енгил даражагача", дейилади баёнотда.