Тожикистоннинг Рудакий тумани фуқароси ўғирликда гумон қилинмоқда. Тожикистон Ички ишлар вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, гумонланувчи ўғли билан бирга собиқ турмуш ўртоғини тўнаган.
39 ёшли аёл Рудакий тумани милиция пунктига мурожаат қилган. Унинг айтишича, жорий йилнинг 27 октабрида 46 яшар собиқ эри ва 19 яшар ўғли ётоқхонасига кириб, 27 минг доллар ўғирлашган.
Ушбу ҳолатга доир тегишли тергов ишлари олиб борилмоқда, дея хабар берди ҳуқуқ-тартибот идораси матбуот хизмати.