Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Эркак севгилисини тириклайин ёқиб юбормоқчи бўлди

Эркак севгилисини тириклайин ёқиб юбормоқчи бўлди

Воқеа содир бўлганидан кейин тажовузкор ҳодиса жойидан қочишга уриниб кўрди, аммо ҳибсга олинди.

45 ёшли Изумруд қишлоғининг фуқароси жанжал сабабли севгилисининг устига бензин сепган ва уни ёқиб юбормоқчи бўлган. Бу ҳақда Краснояр ўлкасининг полиция бошқармаси томонидан хабар қилинган.

Терговдан сўнг аниқланишича, бу киши ўзаро муносабатларни аниқлаштириш мақсадида уйида жанжал кўтарган. Тортишув давомида у севгилисини тириклайин ёқиб юбормоқчи бўлган. Фожиа натижасида аёл танасининг 80 фоизи куйган ҳолда касалхонага ётқизилган. Ҳозирда унинг ҳолати жуда оғир деб баҳоланмоқда.

Ҳуқуқбузар жиноят содир этилган жойдан қочишга уриниб кўрган пайтида қўлга олиниб, қотилликка уриниш ҳақидаги модда асосида унга қарши жиноий иш очилди.

Киритилди: 08:31 21.07.2018. Ўқилди: 1422 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!