Арманистон Бош вазири Никол Пашинян Ереванда бўлиб ўтадиган Европа сиёсий ҳамжамияти саммитида Владимир Зеленскийнинг иштирок этишини кутаётганини маълум қилди.
Бу ҳақда у брифинг давомида хабар берди.
Пашиняннинг таъкидлашича, таклифномалар ҳамжамиятнинг барча аъзоларига, шу жумладан Украинага ҳам юборилган.