Бугун 7 май, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Эрдўғон “Ислом давлати” нима учун яратилганини айтди

Эрдўғон “Ислом давлати” нима учун яратилганини айтди

Туркия етакчиси Тойиб Эрдўғон “Ислом давлати” террорчилик уюшмаси дунёни қўрқитиш мақсадида яратилган лойиҳа эканлигини маълум қилди, деб хабар қилди РИА Новости.

“Фақат Туркияни майдонга келиши билан “Ислом давлати” – дунёни қўрқитиш мақсадида яратилган лойиҳа эканлиги маълум бўлди. Биз бу уюшмани вайрон қилдик, ўзини “ИД” рақиблари деб айтганлар эса у билан умуман ҳеч қандай кураш олиб боришмаган. Сурияда “ИД” йўқ, фақат кичик жиноий гуруҳлар бор, улар “ИД” ниқоби остида яширинади. Агар бир бирлашсак, яқин ойларда бу қолдиқларни йўқ қила оламиз”, - деди Эрдўғон партаментда етакчи бўлган адолат ва ривожланиш партияси олдида нутқ сўзлаган чоғида.

Унинг сўзларига кўра, АҚШнинг ИДга қарши курашда қўллаб-қувватлаган Сурия курдлари  мудофаа кучларининг ягона мақсади – бу Туркия.

Сурияда жанговар можаро 2011 йилдан давом этиб келмоқда. 2017 йил якунида ИД устидан ғалаба қозонилганлиги эълон қилинган. Суриянинг алоҳида туманларида жангариларидан тозалаш ишлари олиб борилмоқда. Ҳозирги вақтда биринчи навбатга вазиятни сиёсий йўл билан ҳал қилиш, Сурияни тиклаш, қочоқларни қайтариш масаласи чиқмоқда.

 

Киритилди: 18:20 27.11.2018. Ўқилди: 1857 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!