Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Исроил Бош вазири Яир Лапид билан телефон орқали мулоқот қилди.
Бу ҳақда Туркия етакчиси маъмурияти Twitter'да маълум қилди.
“Президент Эрдўған элчиларни ўзаро тайинлаш бўйича бугун қабул қилинган қарорга ишора қилиб, яқин вақт ичида янги элчи тайинлаш бўйича зарур чоралар кўрилишини айтди”, — дейилади ТАСС хабарида.
Аввалроқ Туркия ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғли Туркия элчи тайинлаш ва Исроил билан дипломатик муносабатларни тиклашга қарор қилганини маълум қилганди.