Бугун 22 сентябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Эрдўған: «ШҲТга яқинлашиш Ғарбдан юз ўгириш дегани эмас»

Эрдўған: «ШҲТга яқинлашиш Ғарбдан юз ўгириш дегани эмас»

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Анқара Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти билан муносабатларни янада юқори босқичга олиб чиқиш имкониятини кўриб чиқишга тайёр эканини билдирди.

Бу ҳақда TRT Haber хабар берди.

Эрдўғаннинг сўзларига кўра, Бишкекда бўлиб ўтган ШҲТ саммити Туркиянинг иқтисодий, сиёсий ва стратегик имкониятларини диверсификация қилишга интилаётганининг амалий кўриниши бўлган.

«Туркия сифатида Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар билан икки томонлама савдо ва иқтисодий муносабатларимиз бор. Хитойдан Марказий Осиёга, Россиядан Жанубий Осиёгача чўзилган кенг ҳудудда Туркиянинг савдо ва иқтисодий жиҳатдан улкан имкониятларга эга эканини энди ҳамма кўриб турибди», — деди у.

Туркия президентининг таъкидлашича, сўнгги йилларда ШҲТ билан муносабатларда кўп қиррали ташқи сиёсат тамойили асосида жиддий силжишларга эришилган.

«Туркия Ғарб билан ҳам, Шарқ билан ҳам мувозанатли муносабатларни ривожлантира оладиган ва алоқаларини шу даражада чуқурлаштира оладиган мамлакат. Бундай ёндашувимиз глобал муаммоларга ҳамкорлик ва самарали кўп томонлама муносабатлар орқали ечим топиш мақсадини ҳам кучайтиради.

Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти билан муносабатларни келгусида янада юқори босқичга олиб чиқишимиз ҳам мумкин. Бир жиҳатни алоҳида таъкидламоқчиман: Туркиянинг ташкилотга аъзо бўлиш истиқболи ҳеч қандай ҳолатда бирор блокдан чиқиш ёки Ғарбдан юз ўгиришни англатмайди. Бизнинг мақсадимиз — 360 даражали ёндашув орқали ўз таъсиримизни ошириш», — деди Эрдўған.

Киритилди: 17:12 02.09.2026. Ўқилди: 697 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!