Бугун 26 июль, 2025 йил, шанба

O'ZB

Эрдўған: Ғазодаги геноцидга сукут қилиш – жиноятга шерикликдир

Эрдўған: Ғазодаги геноцидга сукут қилиш – жиноятга шерикликдир

Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Истанбулда бўлиб ўтаётган IDEF-2025 мудофаа кўргазмасида нутқ сўзлар экан, Ғазода рўй бераётган воқеаларга нисбатан жаҳон ҳамжамиятининг сукутини қаттиқ танқид қилди.

«Ғазода юз бераётган геноцидга кўз юмиш – инсониятга қарши жиноятларга шерикликдир», — деди Эрдўған. Унинг сўзларига кўра, айниқса болаларнинг очлик ва ҳалокат остонасида экани дунё учун шармандалик ҳисобланади.

Давлат раҳбари, Туркия Исроилнинг Ғаза аҳолисига қарши амалга ошираётган геноцидини бутун инсоният кун тартибида сақлашда давом этаётганини ва бу ҳолат "нацистлар геноциди"дан ҳам оғир эканини таъкидлади.

Киритилди: 17:51 22.07.2025. Ўқилди: 667 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!