Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 79-сессиясидаги нутқидa:
“Жамият таянчи бўлган оила институтига ҳужумлар тобора кучайиб бормоқда. 2024 йилги Олимпиада ўйинларининг очилишида саҳнага олиб чиқилган разолат инсоният ўлароқ биз дуч келаётган хавф даражасини очиб берди. Бегуноҳ болалар, ҳар хил ёшдаги ва турли эътиқоддаги юзлаб миллион кишилар томонидан томоша қилинган спорт тадбиридан жинссиз қилиб, ташвиқот мақсадида, жуда хунук тарзда фойдаланилган. Ўша ёвуз манзаралар нафақат католик ва насроний дунёсини, балки мусулмонларни ва эътиқодларни ҳурмат қиладиган ҳар бир кишини чуқур яралади”.