Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоғон мамлакатдаги навбатдаги президентлик сайловлари 2028-йилда ўтказилишини маълум қилди. Бу ҳақда «Report» нашри турк оммавий ахборот воситаларига таяниб хабар берди.
Эрдоғонга кўра, муддатидан олдин сайлов ўтказиш масаласи ҳозирда муҳокама қилинмаяпти.