Бугун 6 май, 2024 йил, душанба

O'ZB

Эрдоған: Туркия ёмон ниятлиларга 28 май куни жавоб беради

Эрдоған: Туркия ёмон ниятлиларга 28 май куни жавоб беради

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Ғарб матбуотининг мамлакатдаги сайловлар ҳақидаги нашрлари билан Туркиядаги жамоатчилик фикрига таъсир ўтказишга уринишларини танқид қилди. Бу ҳақда у ТRT Haber телеканали эфирида айтиб ўтди.

Унинг сўзларига кўра, Ғарбдаги маълум доиралар Туркия “терроризмни йўқ қилиш”да муваффақият қозонганини қабул қила олмайди. Шу билан бирга, давлат раҳбари Туркия террор ташкилотларига қарши якка ўзи курашиши кераклигини таъкидлади.

Эрдўғоннинг сўзларига кўра, Ғарб ҳам Туркия мудофаа саноати ривожланишидан хавотирда.

“Мудофаа саноатини мустаҳкамлаётган Туркия уларга ёқяптими? Албатта, улар бизни ёқтирмайдилар. Улар бизни ёқтирмайди, чунки биз улардан энди қурол ва ўқ-дори сотиб олмаймиз. Халқимиз уларга 14 май куни (сайловнинг биринчи босқичида – таҳр.) жавоб берди. Умид қиламанки, 28 май куни (сайловнинг иккинчи босқичида – таҳр.) у яна шундай қилади. Озарбайжон, Қатар ёки Ливиядан бизнинг ҳаракатларимиздан норозилик ҳақида эшитганмисиз? Йўқ. Муваффақиятимиздан қайғураётганларга қарасак, ким дўст, ким душман экани аён бўлади”, — деди у.

Киритилди: 10:54 23.05.2023. Ўқилди: 1148 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!