Бугун 12 май, 2025 йил, душанба

O'ZB

Эрдоған: "Қорабоғ — Озарбайжон ҳудуди. Бунга шубҳа йўқ"

Эрдоған: "Қорабоғ — Озарбайжон ҳудуди. Бунга шубҳа йўқ"

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған Нью-Йоркдаги БМТ Бош Ассамблеясининг 78-сессиясидаги нутқида Қорабоғ — Озарбайжон ҳудуди эканлигини таъкидлади.

"Қорабоғ Озарбайжон ҳудуди, буни ҳамма билади. Минтақада бошқа ҳар қандай мақом қабул қилиниши мумкин эмас. Туркия Озарбайжоннинг ҳудудий яхлитлигини сақлашга қаратилган қадамларини қўллаб-қувватлайди", деди Эрдоған.

Қуйида Туркия раҳбарининг нутқидан асосий қисмларини келтириб ўтамиз.

"Анқара Еревандан бу коммуникацияларни, хусусан, Зангезур коридорини очишни кутмоқда".

"Ксенофобия, ирқчилик ва исломофобиянинг янги инқирозга айланиб бораётган аломатлари ўтган йил давомида хавотирли даражага етди".

"Туркия барча платформаларда, хусусан, БМТ, ЙХҲТ ва ИҲТда исломофобияга қарши кураш ташаббусларини қўллаб-қувватлашда давом этади".

"БМТ Хавфсизлик Кенгаши жаҳон хавфсизлигининг кафолати бўлишдан тўхтади ва бешта давлатнинг сиёсий стратегиялари учун кураш майдонига айланди".

"Президент БМТ ва бутун дунёда хавфсизлик, тинчлик ва барқарорликни таъминлаш учун масъул бўлган бошқа ташкилотларда жадал ислоҳотларни амалга оширишга чақирди".

"Туркия Европа Иттифоқидан ўз мажбуриятларини бажаришини кутмоқда".

"Туркия Фаластин ва фаластин халқини халқаро ҳуқуқ асосида ўз қонуний ҳуқуқлари учун курашида қўллаб-қувватлашда давом этади".

"Туркия тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлашга қаратилган кўплаб ташаббуслар муаллифи сифатида Антониу Гутерришнинг «Тинчлик учун янги кун тартиби»ни яратиш чақириғига катта эътибор қаратади".

"Бу йил ташкил топганининг 100 йиллигини нишонлаётган Туркия бутун дунёда тинчлик, барқарорлик ва хавфсизликни таъминлаш ташаббусларини давом эттиради".

"Туркия раҳбари Туркия-Ироқ тараққиёт йўли лойиҳаси минтақавий интеграцияни мустаҳкамлашга ҳисса қўшишига умид билдирди".

"Туркия баъзи кучларнинг ўз сиёсий ва иқтисодий манфаатларини таъминлаш учун ДАЭШ ва бошқа террористик гуруҳлардан қандай фойдаланаётганини кўришдан чарчади".

"Туркия раҳбари жаҳон ҳамжамиятини Шимолий Кипр Турк Республикаси мустақиллигини тан олишга ва бу давлат билан дипломатик, сиёсий ва иқтисодий алоқалар ўрнатишга чақирди".

"Замонавий, ривожланган дунёда 735 миллион одам очлик билан курашаётганини ҳеч қандай изоҳлаб бўлмайди".

Эрдоған барча мамлакатлар, халқаро ташкилотлар ва нодавлат нотижорат ташкилотларини «Ноль чиқинди» лойиҳасини қўллаб-қувватлашга чақирди.

"Нигерга ҳар қандай ҳарбий аралашув нафақат бу мамлакатда, балки бутун минтақада вазиятнинг беқарорлашишига олиб келади".

Киритилди: 23:55 19.09.2023. Ўқилди: 3427 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!