Қозоғистонда 63 ёшли эркак ёнғинда вафот этди. Аммо бахтсизлик юз беришидан олдин хотинига ёнаётган уйдан чиқишда ёрдам беришга муваффақ бўлди.
Бу ҳақда “islam.ru” ёзмоқда.
Таъкидланишича, ёнғин Кокшетов шаҳрида пайшанба куни эрта тонгда содир бўлган.
Оқмола вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси матбуот хизматининг хабар беришича, ёнғин майдони 48 квадрат метрни ташкил этган. Ўчиришга келган қутқарувчилар 1957 йилда туғилган эркакнинг жасадини топишган.
"Уй эгалари углерод оксиди ҳидидан уйғонишган. Эркак деразани синдириб, уйдан чиқиб, хотинини ҳам қутқарган, сўнг унга ёрдам беришлари учун қўшниларини чақиришини ва ўт ўчирувчиларга хабар беришини айтган. Кейин эса уйга қайтиб кириб, ёнғинни ўчирмоқчи бўлган. Қутқарувчилар фожиа содир бўлган жойга етиб келишганида, эркак аллақачон бу дунёни тарк этган", дея маълум қилди фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи Асет Жаксиликов.
Ёнғин сабаби аниқланмоқда.