Кремль Россия, Беларусь, Қозоғистон ва Қирғизистон раҳбарларининг Арманистон бўйича қўшма баёнотини эълон қилди.
Унда ЕОИИ раҳбарлари Арманистон Европа Иттифоқига қўшилиш ёки уюшмада қолиш масаласини умуммиллий референдумга қўйиши керак, деб ҳисоблаши айтилган.
Шунингдек, Евроосиё ҳукуматлараро кенгаши аъзолари 2026 йил декабрига қадар ЕОИИ шартномасини тўхтатиб туриш Арманистон учун қандай оқибатларга олиб келиши мумкинлиги ҳақида ҳисобот тайёрлайди.