Бугун 6 июнь, 2020 йил, шанба

O'ZB

Энг қирғинбарот сув ости кемалари маълум қилинди

Энг қирғинбарот сув ости кемалари маълум қилинди

АҚШ нашри тузган рўйхатга Россиянинг 955А “Борей-А” лойиҳасига кирувчи ва “баллистик ракеталарга эга энг шовқинсиз сув ости кемалари” бўлган 3 та ҳамда 667БДРМ “Дельфин” лойиҳаси ва 885М “Ясень” лойиҳасига кирувчи сув ости кемалари киритилган. Бу кемалар мос равишда Р-30 “Булава”, Р-29РМУ2 “Синева” баллистик ракеталари ва “Калибр” мажмуасининг ЗМ-14 қанотли ракеталари билан қуролланган.
 
Мутахассисларнинг фикрича, Россиянинг К-560 “Северодвинск” ёки К-561 “Казань” сув ости кемалари ўз жанговар қудрати эвазига АҚШнинг шарқий соҳилидан 2 минг км узоқликдан туриб АҚШдаги Буюк кўлларга зарба бера олади.

Шунингдек, рўйхатга АҚШнинг “Огайо” (Ohio) сув ости кемаси киритилган. Таъкидланишича, бу кема “Трайдент” тизими баллистик ракеталари ёрдамида “шаҳар ўлчамидек келадиган 288 та нишонни ярим соат ичида кулга айлантириши мумкин”. Бундай кемадан 9 таси Тинч океанида, яна 5 таси Атлантика океанида жойлаштирилган.    

Рўйхатга киритилган яна бир сув ости кемаси “Коламбия” (Columbia) эса жорий йилдагина тақдим қилиниши режалаштирилган. 

Киритилди: 05:00 21.02.2020. Ўқилди: 3118 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!