Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Энди ўзбекистонликлар Туркияда визасиз 90 кун қолишлари мумкин

Энди ўзбекистонликлар Туркияда визасиз 90 кун қолишлари мумкин

Туркия ҳукумати Ўзбекистон фуқаролари учун визасиз тартиб янада яхшиланганини маълум қилди. 

Ўзбекистонликлар шу пайтгача Туркияда визасиз 30 кун қолишлари мумкин эди, энди бу муддат 90 кунга чиқарилди. Туркия Республикаси президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған 2018 йилнинг 10 ноябрь куни имзолаган 327-сонли қарорга кўра, бундан буён Ўзбекистон Республикаси фуқароларига Туркияда 180 кун давомида кўпи билан 90 кун визасиз қолишларига рухсат берилади. 

Мазкур қарор Туркия ҳукуматнинг расмий нашри ҳисобланувчи “Расмий газета”да бугун, 11 ноябрда эълон қилинди.

Manba: azon. uz

Киритилди: 20:48 11.11.2018. Ўқилди: 1491 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!