Бугун 22 сентябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Энди тез ёрдам хизматларидан тасдиқловчи ҳужжат талаб қилинмайди

Энди тез ёрдам хизматларидан тасдиқловчи ҳужжат талаб қилинмайди

Жорий йил Сенатнинг 57-ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун кўриб чиқилди.

Унда, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга доир бир неча қонунларга ҳам ўзгаришлар киритилди.

Жумладан, тез тиббий ёрдам ва ёнғин-қутқарув бўлинмаларининг транспорт воситалари томонидан кечиктириб бўлмайдиган хизмат вазифаларини бажарганликни тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилиши талаби бекор қилинмоқда, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, бунга қадар тез тиббий ёрдамга ва ёнғин-қутқарув бўлинмалари хизматларига муҳтож фуқароларимизга ушбу ёрдам ва хизматлар зудлик билан кўрсатилишини таъминлаш мақсадида катта тезликда ёки йўл белгиларига риоя этмай ҳаракатланган тақдирда хизмат вазифаларини бажарганликларини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилиши лозим эди.

Киритилди: 21:40 21.09.2024. Ўқилди: 345 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!