Сенатнинг 12 ялпи мажлисида маҳаллий Кенгашлар фаолиятини янада кучайтиришга қаратилган қонун маъқулланди.
Энди ҳоким фақат ижро билан шуғулланади, Кенгаш эса назорат қилади.
Шу билан бирга, ижтимоий аҳамияти юқори бўлган масалалар бўйича маҳаллий Кенгашларнинг назорат қилиш ваколатлари аниқ белгилаб берилаётгани ушбу тамойилнинг амалда ишлашини таъминлайди.
Шу сабабли бир нечта кодекс ва ўнлаб қонунларга ўзгартириш киритилди. Кераксиз такрорланадиган вазифалар олиб ташланмоқда.
Қонун кучли Кенгаш ва ҳисобдор ҳоким тамойилини амалда ишлатишга хизмат қилади.