Бугун 17 февраль, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирни ғалаба билан якунлади!

Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирни ғалаба билан якунлади!

Элит Осиё Чемпионлар лигаси 8-турида "Насаф" БААда "Шаржа" меҳмони бўлди ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

30-дақиқада Зафармурод Абдираҳматовнинг узатмасидан сўнг Бобир Абдихолиқов гол урди.

80-дақиқада Кайо Лукас мувозанатни пенальтидан урилган гол эвазига тиклади.

87-дақиқада Диёрбек Абдуназаров қанотдан ёриб кириб, ўзининг пушка зарбаси билан "аждарлар"га 3 очко келтирган гол муаллифи бўлди.

"Насаф" 4 очко билан 11-ўринга кўтарилди. "Шаржа" 8 очко билан 9-ўринни эгаллади ва умумий босқичдаёқ иштирокини якунлади.

Элит ОЧЛ. 8-тур
16.02.2026, 21:00. Шаржа стадиони (Шаржа)
Шаржа - Насаф - 1:2
Голлар: 30' 0:1 - Б. Абдихолиқов (З. Абдираҳматов), 80' 1:1 - Кайо Лукас (пенальтидан), 87' 1:2 - Д. Абдуназаров (С. Баҳромов).

Киритилди: 23:33 16.02.2026. Ўқилди: 296 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!