Бугун 16 февраль, 2026 йил, душанба

O'ZB

Элит ОЧЛ. Бугун «Насаф» БААда «Шаржа» меҳмони бўлади

Элит ОЧЛ. Бугун «Насаф» БААда «Шаржа» меҳмони бўлади

Қаршининг «Насаф» клуби бугун Элит Осиё Чемпионлар Лигаси турнири умумий босқич сўнгги 8-турида БААда «Шаржа» клуби меҳмони бўлади.

Учрашув Тошкент вақти билан соат 21:00 да бошланади.

Эслатиб ўтамиз, қаршиликлар аллақачон турнирда плей-офф йўлланмасидан умидини узишган. Жамоа бугун ғалаба қозонган тақдирда ҳам максимал 11-ўринга кўтарилиши мумкин («Ал-Шорта» ўз ўйинида ютқазса).

Элит ОЧЛ. 8-тур
16.02.2026. 21:00. Шаржа стадиони (Шаржа)
Шаржа — Насаф
Бош ҳакам:
Аҳмед Абу Бакар Саид ал-Каф (Ўмон);
Қанот ҳакамлари: Ал-Амри Абу Бакар Салим Маҳад ва Рашид Ҳамед Али ал-Гайти (Ўмон);
Тўртинчи ҳакам: Маҳмуд Салим Саид Ҳумайд ал-Мажарафи (Ўмон);
Учрашув комиссари: Фаҳад Албаррак (Қувайт);
Ёрдамчи ҳакам: Алшалвай Абдулла Мутлақ (Саудия Арабистони).

Киритилди: Бугун 14:42. Ўқилди: 228 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!