Бугун 23 февраль, 2026 йил, душанба

O'ZB

Электромобилларни қувватлаш станциялари эгаларига имтиёзлар берилади

Электромобилларни  қувватлаш станциялари эгаларига имтиёзлар берилади

Электромобилларни қувватлаш станцияларида 1 киловатт соат электр энергияси нархининг 300 сўмдан ошган қисмини Давлат бюджетидан қоплаб бериш тартиби жорий этилади.

Бу ҳақда Президентнинг «Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш» йилида устувор йўналишлар бўйича ислоҳотлар дастурлари ва «Ўзбекистон-2030» стратегиясини амалга ошириш бўйича давлат дастури тўғрисида»ги 2026 йил 16 февралдаги ПФ-22-сон фармонида белгилаб қўйилган.

Шунингдек, электромобилларни қувватлаш станцияларини ташкил қилиш учун тадбиркорларга 10 фоизли мақсадли кредитлар ажратилади.

Қувватлаш станциялари учун сотиб олинадиган ер майдонларининг аукциондаги бошланғич нархи уларнинг бозор қийматидан 2 баравар арзон нархда белгиланади.

Юқоридаги тадбирлар натижасида республика бўйлаб электромобилларни қувватлаш станциялари 4 мингтага етказилади.

Киритилди: 21:17 22.02.2026. Ўқилди: 455 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!