Ҳукуматнинг778-сон қарори билан «Экоҳудудларда туристик сўқмоқларни ташкил қилиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида»ги низом тасдиқланди.
Низом давлат қўриқхоналарининг буфер зоналари, миллий табиат боғлари, питомник, ўрмон ва ўрмон-ов хўжаликлари, тоғли ва чўл ҳудудларида (экоҳудудлар) туристик сўқмоқларни ташкил қилиш тартибини белгилайди.
Низомга кўра, балансда сақловчи туристик сўқмоқни ташкил қилиш учун тегишлилиги бўйича Туризм қўмитасининг ҳудудий бўлинмасига ариза билан мурожаат қилади.
Аризага туристик сўқмоқ тўғрисида маълумотнома, харитаси, фото ва видео тасвирлар илова қилинади.
Ариза келиб тушган кундан бошлаб 10 иш куни ичида кўриб чиқилади.
Ҳудудий бўлинма туристик сўқмоқнинг белгиланган талабларга жавоб беришини жойига чиққан ҳолда ўрганиб чиқиб, натижаси бўйича 2 нусхада далолатнома тузади.
Туризм қўмитаси ҳудудий бўлинма томонидан юборилган ҳужжатларни 2 иш куни ичида кўриб чиқиб, туристик сўқмоқни Туристик сўқмоқларнинг ягона реестрига киритади.
Ягона реестрга киритилган туристик сўқмоқлар ташкил этилган ҳисобланади.
Балансда сақловчи туристик сўқмоқ реестрга киритилган кундан бошлаб 1 ой ичида унинг кириш нуқтасида паспорти ва харитаси ҳамда белгиланган ахборот белгиларини ўрнатади.