Евроиттифоқ келажакдаги аъзолар учун иттифоққа аъзолик шартларини ўзгартиришни ва 5 йилдан 15 йилгача бўлган муддатга бир қатор жиддий чекловлар жорий этишни режалаштирмоқда.
"Ушбу чекловлар, хусусан Украина ва Молдова учун вето ҳуқуқидан маҳрум қилишни ҳам ўз ичига олади", – дейди кенгайиш масалалари бўйича еврокомиссар Марта Кос.