Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

ЕИ комиссияси Термизда афғон қизларини ўқитиш учун €2 млн ажратади

ЕИ комиссияси Термизда афғон қизларини ўқитиш учун €2 млн ажратади

Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида жойлашган Афғонистон фуқароларини ўқитиш марказига Европа иттифоқи комиссияси афғонистонлик аёлларни ўқитиш, мутахассис сифатида тайёрлаш, бандлигини таъминлаш мақсадида 2 млн евро ажратади. Бу ҳақда 16 ноябрь куни ЕИ комиссияси экспертларининг таълим марказига ташрифи чоғида маълум қилинди.

“Афғонистонда аёлларнинг иқтисодий имкониятларини кенгайтириш мақсадида Марказий Осиёда мутахассислар тайёрлашни қўллаб-қувватлаш” лойиҳаси доирасида йўналтириладиган мазкур маблағ афғон қизларининг нафақат билим олиши, балки таълимдан кейинги ҳаётини, иш билан таъминланишини ҳам қамраб олади.

“Ғарб мамлакатларининг етакчи экспертлари халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда бизнинг муассасамизда янги лойиҳаларни амалга оширишни режалаштирмоқда, – дейди Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим маркази директори Ойбек Рўзиев. – Натижада таълим муассасамизга қўшни юртдан янада кўпроқ талаба таҳсил олиш учун келади. Мутахассис кадр бўлиб шакллангач, Афғонистоннинг ривожланишига ўз ҳиссасини қўшади”.

Хорижий экспертлар Афғонистон фуқароларининг таҳсил олиши, назарий ва амалий тажрибалар орттириши учун яратилган шароитлар билан танишишди. Методикага коммуникацион технологиялар жорий этилгани, кутубхоналар ва синфларда дарсликларнинг етарли даражада эканини кўздан кечиришди. Шундан сўнг Европа иттифоқи комиссиясининг мутахассислари афғонистонлик талабалар билан суҳбатлашишди.

Manba: turon24

Киритилди: 15:10 17.11.2018. Ўқилди: 1640 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!