Бугун 28 апрель, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Эҳтиёт бўлинг! Хавфли вирус тарқалмоқда

Эҳтиёт бўлинг! Хавфли вирус тарқалмоқда

Икки мамлакат мутахассислари ер юзи бўйлаб Ғарбий Нил дея аталувчи даҳшатли вируснинг тарқалаётганлигини маълум қилишди. Қайд этилишича, вирус сабаб 21 киши ҳаётдан кўз юмган. Айни пайтда инфекция фақат Руминия ва Канада фуқароларига таъсир кўрсатди. Оммавий эпидемия эса ҳали кузатилгани йўқ.

Вирус биринчи марта Руминияда ўтган ойда аниқланган. Тахминан икки юз нафар фуқаро Ғарбий Нил касаллигига чалингани қайд этилганди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги эпидемиянинг олдини олиш мақсадида барча давлатларнинг ваколатли органларига мурожаат қилди. Мутахассисларнинг таъкидлашича, инфекция чивинлар орқали юқади.

 

Киритилди: 18:17 17.09.2018. Ўқилди: 1645 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!