Бугун 19 ноябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Эгизаклар энаганинг уйидаги ҳовузда чўкиб кетди

A A A
Эгизаклар энаганинг уйидаги ҳовузда чўкиб кетди

22 июнь, жума куни АҚШда 1 ойдан кейин 2 ёшга тўлиши керак бўлган эгизаклар энагасининг уйидаги ҳовуз тубидан топилган, деб ёзмоқда Forum Daily.

Болалар дарҳол шифохонага олиб борилган. Эгизаклардан бири — Элис шифохонага етиб борганидаёқ жон бергани аниқланган. Унинг эгизак укаси Илия 24 июнь, якшанба куни вафот этган.

«Биламан, ҳозир улар осмонда ва ҳойнаҳой биргаликда қиқирлаб кулишаётгандир», — дейди эгизакларнинг онаси Орехуэла Амелия Вианд. У ўғли ҳақида «У ҳеч қачон эгизак синглисисиз яшашни истамаган бўлар эди», — дея қўшимча қилган.

Аёлнинг айтишича, ўғли Илиянинг органлари бошқа болаларга ёрдам бериш учун шифохонага топширилган.

«Азоб-уқубатлардан кейин Илия ўз синглисининг ортидан кетди. Уларнинг иккиси ҳам жуда кучли эди. Элис укасининг иккинчи ярими эди. Улар бир-бирига қалбан жуда яқин эди ва ҳеч қачон айрилишмас эди. Ҳатто ўлим келган чоғда ҳам улар бир-биридан ажралмади», — дейди она.

Маълум бўлишича, эгизаклар чўкиб кетган уйда Ом Бабй номли болаларга энагалик қилиш маркази фаолият юритган. Марказ Жен Салли номига очилган. Бироқ у уйнинг эгаси эмас.

Ом Бабй марказининг ҳам, Жен Саллининг ҳам бу фаолият билан шуғулланиш учун тегишли лицензиясининг йўқлиги аниқланган.

Нокс округи полицияси тергов ишларини олиб бормоқда.

Manba: daryo.uz

Киритилди: 16:57 27.07.2018. Ўқилди: 3378 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар