Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Дунёга энг катта хавф солаётган мамлакат номи айтилди!

Дунёга энг катта хавф солаётган мамлакат номи айтилди!

АҚШ Мудофаа вазирлигининг собиқ раҳбари Джеймс Мэттис дунёга энг катта солаётган мамлакат деб Покистонни айтди. Сабаб – Покистонда жамиятнинг кескин радикаллашуви ҳамда ушбу мамлакатда ядровий қурол миқдорини ошириб бораётгани, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Сешанба куни АҚШда Мэттиснинг янги китоби сотувга чиқди. Call Sign Chaos: Learning to Lead – номли китобда Пентагон собиқ раҳбари қуйидаги сўзларни ёзган: “Иш фаолиятим давомида менга дуч келган мамлакатлар орасида энг хавфлиси Покистон, деб ҳисоблайман”.     

“Покистон ҳарбийлари ҳам буни яхши билишади. Агар сиз радикал нуқтаи назар кучайиб бораётган жамиятга дунёда энг  тез ортиб бораётган ядровий куч-қудратни қўшсангиз – мен нима учун Покистонни энг хавфли мамлакат деганимни тушунасиз. Шунинг учун ҳам бугун биз бутун диққатимизни ядровий қурол назоратига ва унинг тарқалмасилига қаратишимиз керак. Бугун айнан мана шу энг катта муаммо бўлмоқда”, - деди Мэттис матбуот анжуманида.

Жеймс Мэттис – бир неча йил давомида Пентагон раҳбари лавозимида ишлаб келган. У 2018 йил охирида Дональд Трампнинг Суриядан қўшинларини олиб чиқиш ҳақидаги қароридан норози бўлиб истеъфога чиққан эди.

 

Киритилди: 10:57 04.09.2019. Ўқилди: 5811 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!