Бугун 14 апрель, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Дунёга «даҳшатли даражада» иш ўрни етишмовчилиги хавф солмоқда

Дунёга «даҳшатли даражада» иш ўрни етишмовчилиги хавф солмоқда

Жаҳон банки (ЖБ) президенти Ажай Бангага кўра, дунё катта иш ўринлари танқислигига дуч келиши мумкин. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

Унинг сўзларига кўра, ривожланаётган мамлакатларда 1,2 миллиард киши кейинги 10-15 йил ичида меҳнатга лаёқатли ёшга етади. Бироқ, ҳозирги иқтисодий ўсиш суръатида ўша пайтга келиб атиги 400 миллионга яқин иш ўрни яратилади ва 800 миллион бўш иш ўринлари танқислиги қолади.

Унинг таъкидлашича, агар бу муаммо бугун ҳал қилинмаса, оқибатлари, жумладан, ноқонуний миграция ва беқарорликнинг кучайиши даҳшатли бўлади. Бироқ, Банга глобал иқтисодиётни қийнаётган кўплаб шоклар ҳисобга олинса, узоқ муддатли режалар тузиш қийин вазифа эканлигини тан олди.

Таъкидлаш керак, 2025 йилда Мексика, Россия ва Жанубий Кореяда дунёдаги энг йирик иқтисодиётлар орасида ишсизлик даражаси 3 фоиздан паст бўлган.

Киритилди: 22:43 13.04.2026. Ўқилди: 713 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!