Бугун 7 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Дунёдаги энг машҳур робот Нурсултон Назарбоев ҳақидаги саволга жавоб бера олмади

A A A
Дунёдаги энг машҳур робот Нурсултон Назарбоев ҳақидаги саволга жавоб бера олмади

Инсониятни йўқ қилишга ваъда берган София номли робот Остонага олиб келинди ва мактаб ўқувчилар билан учраштирилди. Болалар нима учун киборгнинг номи София эканлиги ва у дунёни 20 йилдан кейин қандай тасаввур қилиши ҳақида қизиқишган, бироқ саволларига жавоб олишолмаган.

Шунингдек, Софияни “Қозоғистон президенти ким?” деган савол ҳам мушкул аҳволга солиб қўйган. Робот 20 сонияча ўйлаб туриб, “Бирор юлдуз бўлса керак” деб жавоб қилган.

Роботга ҳамроҳлиқ қилган сармоячи Дэвид Чэн муаммони интернет билан алоқа йўқлиги билан тушунтирган. 

Инсон кўринишидаги робот 2016 йилда АҚШнинг Остин шаҳрида тақдим қилинган. У Hanson Robotics фирмаси мутахассислари томонидан яратилган. Робот 62 та юз ифодасини намойиш қила олади. Унинг боши инсонга ўхшаши учун силикон тери билан қопланган, кўзида камералар ўрнатилган. Яна бир қизиқ жиҳати, унга Саудия Арабистони фуқаролиги берилган.

Manba: kun.uz

Киритилди: 05:07 06.07.2018. Ўқилди: 1706 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!