Бугун 30 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Дубайда жанжалга гувоҳ бўлган қиз қамалди. Нега?

Дубайда жанжалга гувоҳ бўлган қиз қамалди. Нега?

Буюк Британиялик қиз тасодифан Дубайдаги меҳмонхонада содир этилган муштлашувга гувоҳ бўлганлиги учун 3 ойга қамалди, дея хабар берди “Mirror”.

22 ёшли Аса Хатчинсон дўстлари билан бирга меҳмонхона ҳоллида ухлаб ётган маст одамни кўради ва у билан бирга суратга тушмоқчи бўлади. Швециялик 54 ёшли менежер буни кўриб, уларга ҳужум қилишга уринади. Муштлашув натижасида улар менежернинг бурнини, қўл бармоқларини ва оёғини синдирадилар. Қиз эса ўша пайтда жабрланувчининг синган кўзойнагини ахлатга ташлайди, холос.

Қиз бу муштлашувда иштирок этмаганига қарамасдан, 3 ойлик қамоқ жазосига маҳкум этилди. Ватанига қайтиб келгандан сўнг унга ҳужум қилиш ва кўзойнакни ўғирлаш айбловлари қўйилди. Тергов суд ҳукми чиқарилишидан олдин икки йилдан ортиқ давом этди.

Асанинг адвокатларининг таъкидлашича, унга босим ўтказишган. Араб тилида ёзилган ҳуқуқий ҳужжатларга имзо чекишга мажбур бўлган, акс ҳолда уни қаматамиз, дея таҳдид қилишган. Энди судланувчининг ота-онаси адолат учун курашмоқда ва Британия ҳукуматини қизларига ёрдам беришга чақиришмоқда.

 

Киритилди: 09:31 20.09.2018. Ўқилди: 1868 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!