Бугун 21 ноябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Дубай шаҳзодаси Навоийда ов қилмоқда

A A A
Дубай шаҳзодаси Навоийда ов қилмоқда

Дубай валиаҳд шаҳзодаси шайх Ҳамдан бин Муҳаммад Ол Мактум Навоий вилоятида ов қилмоқда (суратда).

Навоий вилояти марказидан 50 км. узоқликда бўлган ҳудудда тувалоқлар сақланадиган ва боқиладиган марказ жойлашган. Бу марказ 2008 йилда Дубай амири Муҳаммад ибн Рашид Ол Мактум ташаббуси билан очилган.

Тувалоқ қуш тури бўлиб, асосан ов учун мўлжалланган. Ушбу марказда ҳозиргача 10 мингдан ортиқ тувалоқлар ёввойи табиат қўйнида яшамоқда.
 

Киритилди: 14:38 20.10.2019. Ўқилди: 5459 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар