Бугун 14 май, 2024 йил, сешанба

O'ZB

ДТМ — Битирув ва ОТМга кириш имтиҳони бирлаштирилади

ДТМ — Битирув ва ОТМга кириш имтиҳони бирлаштирилади

Ўзбекистонда битирувчиларнинг якуний имтиҳонлари Давлат тест маркази томонидан амалга оширилади. Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтган брифингда Давлат тест маркази ахборот хизмати раҳбари Орзиқул Бобоев маълум қилди.

«Кейинги йилларда битирувчиларга давлат томонидан олий таълим олиш бўйича катта имкониятлар, шарт-шароитлар яратилмоқда. Шулардан бири сифатида битирувчиларнинг ортиқча овора бўлмасликлари, фақат бир марта имтиҳон топшириш билан ОТМга кириш имкониятини яратиш назарда тутилмоқда», — дейди Бобоев.

Таъкидланишича, мактаб, академик лицейлар битирувчиларининг якуний давлат имтиҳонларини кириш тест синовларига тенглаштириш, яъни унификация қилиш тўғрисида қарор лойиҳаси ишлаб чиқилган ва тегишли давлат органларига тақдим этилган. Лекин олдинги йилларда битирган абитуриентлар учун кириш тест синовлари алоҳида ўтказилади.

Киритилди: 18:20 05.06.2021. Ўқилди: 2307 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!