Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Довул туфайли 150 киши «қопқон»га тушиб қолди

Довул туфайли 150 киши «қопқон»га тушиб қолди

АҚШнинг Шимолий Каролина штатидаги Нью-Берн шаҳрида тахминан 150 киши Флоренс довули туфайли ўз уйларида «қопқонга» тушиб қолди. Бу ҳақда CNN телеканали эфирида айтилади.

Мавжуд маълумотларга кўра, ўнлаб кишилар сувга тўлган уйлардан чиқа олмай, томлар ҳамда чердакларда қутқарувчиларни кутишмоқда. Нью-Берн шаҳрининг твиттердаги саҳифасида айтилишича, шаҳардан тахминан 200 киши қутқарилди, яна 150 одам тезкор хизматлар ёрдамини кутмоқда.

Телеканал сайтидаги хабарга кўра, тропик циклон Қўшма Штатларга ёмғир кўринишидаги тахминан 38 триллион сувни олиб келади. Таъкидланишича, бу ҳажмдаги сув 15 миллионта олимпия бассейнларини тўлдириш учун етарли бўлади. 

Manba: kun.uz

Киритилди: 16:05 14.09.2018. Ўқилди: 1218 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!