АҚШ президенти Дональд Трамп Теҳрон гўё Вашингтон билан мулоқот олиб бораётганини, бироқ буни очиқ тан олишга тайёр эмаслигини маълум қилди.
Америка етакчисининг сўзларига кўра, Эрон ҳукумати ҳам ўз аҳолиси реакциясидан, ҳам АҚШ босимидан хавотир олмоқда.
Бу баёнот билан Дональд Трамп Вашингтон шаҳрида бўлиб ўтган Миллий республикачи конгресс қўмитасининг анъанавий хайрия кечасида чиқиш қилди.