Бу ҳақда Reuters манбаларига таяниб хабар берди.
Жума оқшомида Майамида АҚШ президентининг махсус вакиллари Стив Уиткофф ва Жаред Кушнер Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби Рустем Умеров билан ҳам алоҳида учрашув ўтказганди.
Reuters манбасининг таъкидлашича, Россия ва Украина томони ўртасидаги ҳар қандай алоқалар истисно этилади.
"Украина, АҚШ ва Россия расмийлари ўртасида уч томонлама алоқалар режалаштирилмаган", — деди агентлик суҳбатдоши.