Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Диққат! Нукусда портлаш юз берди

Диққат! Нукусда портлаш юз берди

Ижтимоий тармоқларда ичида солярка бўлган цистернанинг портлагани тасвирланган суратлар пайдо бўлди. Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати ушбу сурат ва воқеани изоҳлади, деб ёзмоқда Қалампир нашри.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 23 февраль куни соат 16:39 да Қорақапоғистон Республикаси ИИВ Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси Ёнғинни ўчириш куч ва воситаларини бошқариш ва мувофиқлаштириш марказига Нукус шаҳар А.Утепов кўчаси рақамсиз уйда жойлашган Қорақалпоқ қурилиш МЧЖга қарашли Нукус шаҳар 2-сонли қурилиш бошқармаси ҳудудида ёқилғи мой маҳсулотини сақлаш сиғимида ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида хабар келиб тушган.

Хабар асосида зудликда 4 та ёнғин ўчириш экипажи жалб этилган. Бўлинмалар соат 16:43 да воқеа жойига етиб келиб, ёнғин соат 16:45 да қуршаб олинган ва соат 16:48 да тўлиқ бартараф этилган. Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин қўшни биноларга ўтиб кетиши олди олинган. Ёнғин оқибатида ёқилғи мой маҳсулотини сақлаш учун мўлжалланган 4,5 м3 сиғим ва ундаги дизель ёқилғиси ёниб зарарланган.

Шунингдек, ҳодиса оқибатида ушбу ташкилот ишчиси 2000 йилда туғилган фуқаро Ж.Х. куйиш тан жароҳати олиб шифохонага юборилган.

Ёнғиннинг тахминий сабаби сиғимда электр пайвандлаш ишларини олиб боришда ёнғин хавфсизлиги талабларининг бузилиши. Моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Киритилди: 10:27 26.02.2019. Ўқилди: 5252 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!