Бугун 9 август, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Дидье Дешам жаҳон чемпионатлари тарихидаги мураббийлар рекордини ўрнатди

Дидье Дешам жаҳон чемпионатлари тарихидаги мураббийлар рекордини ўрнатди

Франция миллий жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам жаҳон чемпионатлари плей-офф босқичидаги энг кўп ғалабага эришган мураббийга айланди. Бу ҳақда Squawka статистика портали хабар берди.

Бу натижа Франция терма жамоаси 57 ёшли мутахассис бошчилигида ЖЧ-2026 1/8 финалида Парагвайни 1:0 ҳисобида мағлуб этганидан кейин қайд этилди. Шу тариқа, Дешам жаҳон чемпионатлари плей-офф босқичидаги 10-ғалабасини қўлга киритди ва тарихда бундай натижага эришган илк мураббий бўлди.

Аввалроқ Дешам бошчилигида Франция терма жамоаси 2018 йилги жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан, 2022 йилги мундиалда эса финалгача етиб бориб, Аргентинага мағлуб бўлган эди.

Жаҳон чемпионатининг чорак финалида Франция терма жамоаси Марокаш миллий жамоасига қарши майдонга тушади.

Киритилди: 09:55 05.07.2026. Ўқилди: 1335 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!