Машҳур актёр Анупам Кҳернинг рафиқаси — 68 ёшли Болливуд актрисаси Киррон Кҳер суяк илиги саратони касаллигига чалинди. Бу ҳақда актрисанинг турмуш ўртоғи ўзининг Instagram саҳифасида маълум қилди.
Анупам аёлининг касаллигини тасдиқлаган ҳолда, у ҳозир даволанаётганини ҳамда рафиқаси бу касалликдан қутулиб кетишига ишонишини айтган.
Киррон Кҳер маҳоратли Болливуд актрисаси бўлиб, ўзбек томошабинларига «Девдас» ва «Ом Шанти Ом» фильмларидаги ижроси билан яхши таниш.
Фото: Getty Images
Сўнгги йилларда актриса телевизион реалити-шоуларда ҳакам сифатида иштирок этиб келмоқда. Шунингдек, у 2014 йилда BJP халқ партиясига қўшилган ҳолда сиёсий майдонга ҳам қадам қўйган.
Аввалроқ Муннабой ролини ижро этган ҳинд актёри Санжай Даттга ўпка саратони ташхиси қўйилгани ҳақида хабар берилган эди.