Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Деновлик ҳайдовчи ҳам ЙПХ ходимига пора бераётганда ушланди

Деновлик ҳайдовчи ҳам ЙПХ ходимига пора бераётганда ушланди

Жорий йилнинг 27 август куни Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБ ЙПХ инспектори Э.Ўлжаев Денов тумани "Деҳқон" бозори ёнида хизмат олиб бораётган вақтида, ушбу ҳудудда ўрнатилган 3.27. - "Тўхташ тақиқланади" йўл белгиси таъсири доирасида тўхтаб турган "Нексия" русумли автомобиль ҳайдовчисининг ёнига бориб, ўзини таништириб, содир этган қоидабузарлигини тушунтириб, тегишли ҳужжатларини сўраганида, ҳайдовчида ушбу транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлари йўқлиги маълум бўлган.

ЙПХ инспектори аниқланган қоидабузарлик юзасидан ҳайдовчига нисбатан планшет ёрдамида электрон баённома расмийлаштирган. Шундан сўнг, ҳайдовчи Б.Э. инспекторга мазкур баённомани расмийлаштирмаслиги эвазига 400.000 сўм миқдоридаги пулларни пора тариқасида таклиф қилган. ЙПХ инспектори мазкур ҳолат юзасидан вилоят ИИБ бошлиғи номига билдирги билан мурожаат қилган.

Шу куннинг ўзида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Б.Э. ЙПХ инспектори Э.Ўлжаевга 400.000 сўм миқдоридаги пулларни пора тариқасида бераётган вақтида далилий ашё билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Денов тумани прокуратураси томонидан фуқаро Б.Э.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 17:20 01.09.2020. Ўқилди: 1792 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!